Самарқандда 16 минг қутидан ортиқ ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинди

Иллюстратив фото
Самарқандда 523,8 миллион сўмлик қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Паяриқ туманидаги «Б.С.» МЧЖ раҳбари Б.Н. «Гўзал» МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 523,8 миллион сўмлик қалбаки акциз маркали 4086 дона алкоголь ва 16 065 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Аввалроқ, 27 май куни ҳам Департаментнинг Элликқалъа тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Х.Д. ва Р.Ш.нинг хонадони кўздан кечирилганда, алкоголь маҳсулотларини қўлбола усулда тайёрлаётганлиги аниқланиб, улардан 820 дона «Қаратау» номли алкоголь маҳсулотлари, 2 916 дона қопқоқлар, 22 688 дона «ҚР код» қоғозлари, 1 980 дона бўш шиша идишлар, 1 370 дона қалбаки акциз маркалар ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар олингани ҳақида хабар қилинганди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг