Самарқандда 113 та сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Пайариқ тумани марказидаги тўртта маҳалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида «Бирдамлик» лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар якунланди. Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда вилоят ва шаҳар ҳокимликлари масъуллари, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Ичимлик суви таъминоти бўйича олиб борилган ишларда жонбозлик кўрсатган «Самарқанд сув таъминоти» МЧЖ Пайариқ филиали ходимлари ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади.
«Самарқанд сув таъминоти» акциядорлик жамияти маълумотларига кўра, вилоятда ўтган йили 154,3 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 588,5 километр ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда 602 та ичимлик сув иншоотини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилган. 6 та оқова сув тозалаш иншооти қурилган.
— Вилоят прокуратураси ёрдами билан жамият тасарруфида бўлган 509 та сув иншоотида таъмирлаш, рақамлаштириш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди, — дейди «Самарқанд сув таъминоти» АЖ директори Толиб Бобоев. — Жумладан, 317 та сув иншоотида рақамлаштириш тизимини ўрнатиш мақсадида ва доимий ишлашини таъминлаш, назорат қилиш учун 155 та сув иншоотида видео кузатув камералари, 326 та қуёш панелли тунги ёритиш чироқлари, 63 та зарарсизлантириш ускуналари ўрнатилди.
Жорий йилда вилоят аҳолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 134 та объектда 113 та сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 671,1 километр ичимлик сув тармоқларини тортиш бўйича таклифлар берилган.
Халқаро молия институтлари, жумладан, Жаҳон банки иштирокида Каттақўрғон шаҳрида 66 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланиб, суткасига 20 минг метр/куб қувватли оқова тозалаш иншооти, 3 та сув иншооти, 64 километр сув ва 48,9 километр оқова тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш белгиланган. Ушбу лойиҳа натижасида 36 та маҳаллада яшовчи 85,6 минг аҳоли ичимлик суви ва оқова хизмати билан таъминланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг