Самарқанд ва Сиань ўртасидаги туристик алоқалар кенгаймоқда
 
                Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов бошчилигидаги туризм соҳаси масъуллари ва сайёҳлик фирмалари вакиллари Хитой Халқ Республикаси Шэньси провинцияси Сиань шаҳрининг туризм салоҳияти билан танишиш ҳамда мазкур йўналишда ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида мазкур шаҳарда хизмат сафарида бўлди.

Провинция ҳамда Сиань шаҳри масъуллари, туризм сектори раҳбарлари билан учрашувларда Самарқанд ва Сиань ўртасида йўлга қўйилган маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш, туризм соҳасида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

«Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» шиори остидаги Самарқанд – Сиань сайёҳлик форуми ташрифнинг асосий воқеаси бўлди.
Форумда Самарқанд туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, хорижлик сайёҳлар учун яратилган қулайлик ва имкониятлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, мазкур соҳада фаолият олиб борадиган тадбиркорлик субъектлари, хусусан, чет эллик инвесторларга берилган имтиёз ва енгилликларга тўхталди. Хитойлик тадбиркорларни ҳамкорликда ишлашга таклиф қилди.

Бунинг учун мазкур қадимий шаҳарлар — Самарқанд ва Сиань ўртасида ҳафтасига икки марта авиа қатновнинг йўлга қўйилганлиги яна бир қулайлик экани таъкидланди.
Форумда Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳамда Шэньси провинциясининг туризмни ривожлантириш бўйича ташкилоти ўртасида келишув меморандуми имзоланди.

Тадбирда Самарқанд ва Сиань туризм соҳаси вакиллари иштирокида B2B учрашувлар ташкил этилиб, қатор келишувларга эришилди.
Учрашув якунида иштирокчиларга миллий таомимиз ҳисобланган палов қилиб берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
 
                 
        
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг