Салкам 100 миллион сўмлик психотроп моддалар савдосининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унга кўра, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.А. фуқаро А.А.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлган 6 минг қути «Keto coffee mix» маҳсулотини ва 1 минг 800 дона «Редуксин Лайт« номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 82 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Улуғнор тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Маълум бўлишича, фуқаролар Ш.П. ва О.Ж. ўзаро тил бириктириб, 126 дона «REGAPEN» номли дори воситасини 4,5 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Бундан ташқари, Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Р. 30 қути «Keto coffee mix» маҳсулотини 6 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади Департамент хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг