Саховатдан тикланган иморат
Дунёда яхшиликларнинг энг чиройлиси бир ўксик кўнгилни обод этмоқ, десак тўғри бўлади. Тўрақўрғон туманининг Юқори Мўғултой маҳалласида Мўминовлар оиласи қиш фасли яқинлашаётган паллада кўпчилик кўмаги билан тикланган замонавий хонадонга кўчиб кирди. Уч нафар имконияти чекланган фуқаро яшайдиган бу оила яқин вақтгача ота-боболаридан қолган абгор ҳолатдаги, на янгилашга, на таъмирлашга имконият қолмаган уйда яшаб келаётган эди.
Шу йилнинг ёзида маҳалладошлар фикрлашиб, уларга янги уй тураржой қуриб беришга чоғланишди. “Қўчқор ота” жоме масжиди имоми Муҳаммаджон Солиев, маҳалла раиси Равшанбек Эргашев, фаоллар Муродилла Аҳмедов, Муҳаммаджон Абдуллаев, Шавкатжон Комилов ҳашарчиларга бош туришди.
Энди хонадон эгаларининг кўнгли тўқ. Куни кеча уларга икки хонали шинам уй топширилди. Маросим тўйга айланди. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси вакиллари янги хонадонга бир қатор маиший рўзғор буюмларини совғага олиб келишди.
— Ижтимоий ҳимояга муҳтож бундай оилалар ҳеч қачон ёлғизлатиб қўйилмайди, — дейди уюшманинг Тўрақўрғон туман бўлими раиси Муҳаммаджон Оппоқов. — Аввало, давлатимиз, қолаверса, савобталаб инсонлар меҳри билан қуршаб олинган улар. Бугун янги уйга кўчиб ўтган Мўминовларнинг қувончи хайрли ишда саховат кўрсатган тадбиркорлар, барча қўни-қўшниларнинг кўнглини ҳам шод қилди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг