Сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилингани ҳақидаги хабарлар ёлғонлиги айтилди

Айрим ижтимоий тармоқлар ва ОАВда кеча бўлиб ўтган президент сайлови натижаси чиққани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Марказий сайлов комиссияси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати раҳбари Жалолиддин Усмонов бунга изоҳ берди.
«Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинганлиги ҳақида хабар тарқатилмоқда. Бу хабар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди. Президент сайловининг дастлабки натижалари бугун Тошкент вақти билан соат 16.00 да Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев томонидан эълон қилинишини яна бир карра эслатиб ўтамиз», —дейилади баёнотда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг