Сайлов мамлакат келажаги учун муҳим танлов — Асадхўжа Мўйдинхўжаев

Ўзбекистон ёшлари бугун ҳар соҳада фаол. Биргина жорий йилнинг ўзида Парижда бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ва Паралимпия ўйинларида юртимиз спортчилари бутун дунёга ўз куч ва салоҳиятини кўрсатиб қўйишди.
Бугунги сайлов жараёнлари ҳам Ўзбекистоннинг бугунги тақдири ва келажагини белгиловчи муҳим тадбир ҳисобланади. Унда бокс бўйича Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам иштирок этиб, овоз берди.
“Агар таъбир жоиз бўлса, келажагимиз учун муҳим танловдир. Шу боис эрта тонгда Фарғона давлат университетида ташкил этилган 71-сайлов участкасида овоз бердим. Сайловда талаба ёшларнинг жуда фаол қатнашаётгани мени беҳад мамнун этди.
Сайлов участкаси раиси Муҳаммаджон Мамажоновниннг маълум қилишича, ўтган қисқа вақт ичида рўйхатдан ўтган икки мингдан зиёд сайловчиларнинг ўттиз фоиздан кўпроғи ўз танловини амалга ошириб бўлди. Бу албатта қувонарли ҳолат.
Ишонамизки, муҳим сиёсий жараёнда фарғоналик ёшлар фаоллик кўрсатиб, ўз келажаги учун бефарқ эмаслигини намоён этадилар“, деди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг