Руслан Нурудинов янги жаҳон рекордини ўрнатди
Фото: Ҳасан Пайдоев ("Халқ сўзи")
“Юнусобод спорт мажмуаси”да оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасидаги беллашувлари ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда ҳамюртларимиз Руслан Нурудинов олтин, Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритди.

Таъкидлаш жоиз, даст кўтариш машқида хитойлик Янг Чже юртдошларимизга жиддий рақобат кўрсатди. Хитойлик полвон ушбу машқда 200 кг тошни бўй сундириб, янги жаҳон рекордига муаллифлик қилди. Бу машқда Жўраев 194 кг, Нурудинов 188 кг натижа қайд этишди.


Силтаб кўтариш машқида олтин медаль учун икки вакилимиз ўзаро рақобат олиб боришди. Якунда Руслан Нурудинов 241 кг билан Осиё чемпионлигини қўлга киритиш қатори янги жаҳон рекордини ўрнатишга муваффақ бўлди. Кумуш медаль Акбар Жўраевга, бронза медали эса хитойлик Янг Чжега насиб этди.

Оғир атлетика, Осиё чемпионати
Эркаклар, -109 кг:
1. Руслан Нурудинов (Ўзбекистон) – 429 (188 + 241) кг
2. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 428 (194 + 234) кг
3. Янг Чже (Хитой) – 415 (200 + 215)

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг