Руминияда Ўзбекистон савдо уйи ташкил этилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида бугунги геосиёсий вазият оқибатида Европага юк ташиш харажати 2 карра ошгани миллий маҳсулотларимиз рақобатдош бўлишига салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилди.
Бу борада Польша Европа бозорларига кириб бориш учун энг асосий дарвоза ҳисобланиши, ушбу мамлакатдаги элчимиз логистика харажатларини қисқартириш бўйича таклифлар билан чиқиши кераклиги таъкидланди.
Мутасаддиларга полшалик ҳамкасблари билан Брест чегара пунктида Ўзбекистонлик юк ташувчилар учун алоҳида йўлак очиш масаласида келишувга эришиш топширилди.
Бундан ташқари, масъул вазирликларга Ўзбекистон ва Руминия ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказиб, иқтисодий муносабатларни кенгайтириш бўйича аниқ келишувларга эришиш топширилди.
Руминиянинг Констанса шаҳрида савдо уйини ташкил этиб, 2026 йилда ушбу давлатга экспортни 2 карра ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Жами 90 миллиард доллар тўқимачилик маҳсулотларини импорт қилаётган АҚШ, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой, Германия, Саудия Арабистони, Россия ва Полшада Енгил саноатни ривожлантириш агентлигининг ваколатхоналари фаолияти йўлга қўйилади.
Ушбу давлатлардаги элчилар ва ваколатхоналар билан биргаликда камида 15 та хорижий сорсинг компания ва халқаро брендларни Ўзбекистонга олиб келиш, 100 та маҳаллий корхона фаолиятига “Better work”, “BCI”, “Organic” каби дастур ва стандартларни жорий қилиш вазифаси қўйилди.
Вилоятлар ҳокимлари элчилар билан бирга текстиль соҳасидаги йирик 500 та экспортчи корхонанинг маҳсулотлари намуналарини ҳар бир элчихонада жойлаштириши муҳимлиги таъкидланди.
Умуман, элчилар лойиҳа топиш, уни олиб келиб ишга туширишдан манфаат кўриши кераклиги қайд этилди. Бунинг учун лойиҳани якунига етказган элчиларга устама тўлаш амалиёти йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг