Рубио: АҚШ Ғазо устидан назоратни фаластинликларга топширишни режалаштирмоқда
АҚШ Ғазо секторида ҳокимиятни босқичма-босқич Фаластин фуқаролик тузилмаларига топширишни мақсад қилган. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио маълум қилди, деб ёзади ТАСС.
— Биз охир-оқибат Ғазода Фаластин фуқаролик ҳокимиятининг шаклланишини кўришни истаймиз. Айнан шунга интиляпмиз. Ғазода фаластинлик полициянинг фаолият юритишини ҳам кўришни хоҳлаймиз, — деди Рубио.
Давлат котибининг таъкидлашича, Ғазода ҳокимиятни фаластинликларга босқичма-босқич топширишнинг ўзгармас шарти — ҲАМАС ҳаракатининг таъсирини бутунлай йўқотиш ҳисобланади.
Рубионинг сўзларига кўра, келажакда шакллантириладиган Фаластин полиция кучлари бошқа мамлакат мутахассислари томонидан тайёрланади ва ўқитилади.
— Албатта, бу жараён вақт талаб этади. Чунки полицияга одамларни шунчаки ишга олиш мумкин эмас — уларни текшириш, тайёрлаш, зарур инфратузилмани яратиш лозим. Бу ишга атиги етти-саккиз кун бўлди, ҳали олдинда жуда кўп ишлар турибди. Аммо биз бу жараённи охиригача етказишга қатъий бел боғлаганмиз, — деди Марко Рубио.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг