Россиялик режиссёр «Дийдор»да Шекспирнинг асарини саҳналаштирмоқда
Россиянинг Ёқутистон республикасидан таклиф этилган режиссёр Сергей Потапов Маданият вазирлиги кўмаги ва «Дўстлар клуби» ҳамкорлигида «Дийдор» театр-студияси ёш ижодкорларига маҳорат сабоқлари ўтиш билан бирга янги спектал саҳналаштиришга ҳам киришди. Бу ҳақда «Дарё» интернет нашри маълум қилмоқда.
«Дийдор» театр-студиясида Ўзбекистон халқ шоири, драматург Туроб Тўла таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан Уильям Шекспирнинг шоир таржимасидаги «Қийиқ қизнинг қуйилиши» асари саҳналаштирилмоқда.
Таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев бадиий раҳбарлигидаги ушбу спектакл премераси 10 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Сергей Потапов Россияда бир қанча замонавий асарлардан тортиб, жаҳон классикаси дурдоналаригача саҳналаштирган бўлиб, «Макбет» спектакли учун нуфузли «Олтин ниқоб» («Золотая маска») мукофотига сазовор бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг