Россияда қаровсиз қолган бир гуруҳ болалар Ватанга қайтарилди
Фото: «Дунё»
14 август куни Россияда ота-она қарамоғисиз қолган бир гуруҳ ўзбекистонлик болалар Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бош консулхона кўмагида Новосибирск, Иркутск, Красноярск ва Владивосток шаҳарларида қаровсиз қолган 14 ёшгача бўлган 8 нафар бола Сибир пойтахтига тўпланган.
Консулхона Россия томонидан зарур ҳужжатларни имкон қадар тезроқ олиш учун барча имкониятларни ишга солган ва болаларни иссиқ овқат билан таъминлаган.
«Айни пайтда ота-онаси турли сабабларга кўра уларнинг тарбиясида иштирок эта олмаган болалар Ўзбекистонга соғ-саломат етиб келган», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг