Россияда нашр қилинадиган журнал Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири билан суҳбатни чоп этди
“Здравоохранение России” журналида Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан интервью чоп этилди.
Суҳбатда мамлакатимизда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ва фуқаролар саломатлигини асрашга хизмат қилувчи олимларнинг илмий изланишлари ва ишланмалари, Россия илмий ҳамжамияти билан ўзаро алоқалар ҳақида фикр юритилган.
“Ўзбекистон Марказий Осиёдаги йирик илмий марказ ҳисобланади, дейди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги раҳбари ушбу суҳбатда. Мамлакат ривожланган илмий-тадқиқот моддий-техник базасига, салмоқли интеллектуал салоҳият, юқори малакали кадрларга эга. Айни пайтда Ўзбекистонда 360 дан ортиқ академик, олий ўқув юрти ва соҳага оид муассасаларда 35 мингга яқин киши илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланмоқда”.
Интервьюда Ўзбекистонда амалга оширилаётган илмий-инновация фаолияти чуқур фундаментал тадқиқотлар, устувор амалий ва инновацион илмий-техникавий ишланмаларни қамраб олгани, улар мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини ҳал этишга қаратилганлиги қайд этилган. “Бунда ўзбек илм-фани салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш асосий вазифадир”, дейди вазир.
Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистон ва Россия олимларининг ўзаро ҳамкорлигига тўхталар экан, Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё институтининг россиялик ҳамкасблари билан янги авлод рекомбинант токсинларини яратиш бўйича олиб бораётган қўшма илмий изланишларини алоҳида қайд этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг