Россияда ишлаган юртдошимизга 647 минг рубль компенсация ундириб берилди

Фуқаро Б.А. 2019 йил 15 октябрь куни иш жойида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотган ва унга етказилган зарарни қоплаш мақсадида компенсация пулини ундириш учун 2022 йилда ариза билан мурожаат қилган.
Мурожаат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ҳузуридаги Меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлаш ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан Россиянинг Пенсия ва ижтимоий суғурта фондига бир неча бор мурожаат хатлари юборилиб, музокаралар ўтказилди.
Натижада юртдошимиз фойдасига 647 минг рубль (8100 АҚШ доллари) компенсация пули ундириб берилди. Шунингдек, фуқарога жорий йил 1 майдан бошлаб умрбод муддатга ҳар ойда 21431 рублдан нафақа пули тўланишига эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг