Россияда 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига тайёргарлик бошланди. Асосий номзод маълум

Кремль 2024 йилда бўлиб ўтадиган Россия президентлик сайловларига тайёргарлик кўришни бошлади. Владимир Путин президентликка асосий номзод сифатида кўрилмоқда.
Путиннинг таъкидлашича, у ҳали сайловларда ўз номзодини қўйиш ёки қўймаслик борасида бир қарорга келмаган.
Президентлик сайлови масаласи шу мавзу муҳокамасига бағишланган учрашувларда амалдаги президент Владимир Путиннинг эҳтимолий сайловолди кампанияси муҳокама қилинди, деб хабар берди сиёсий инсайдерларга асосланиб РБK. Маълум қилинишича, ҳозирча президентликка бошқа вариантлар йўқ.
«Конституцияга мувофиқ, мен янги муддатга сайланиш ҳуқуқига эгаман. Мен бу имкониятдан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик хусусда қарор қилганим йўқ. Аммо бу ҳуқуқнинг мавжудлиги ички сиёсий вазиятни барқарорлаштирмоқда», деди амалдаги давлат раҳбари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг