Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг янги босқичи Ватиканда бўлиб ўтиши мумкин
Иллюстратив фото
Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг янги босқичи июнь ойи ўрталарида Ватиканда бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» ўз манбаларига таяниб хабар тарқатди.
Манбага кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган якшанба куни Европа етакчиларига Давлат котиби Марко Рубио ва махсус элчи Кейт Келлогни ушбу музокараларга юбориши мумкинлигини айтган.
Аввалроқ, Рим папаси Лео XIV Италия бош вазири Жоржиа Мелони билан суҳбатда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларни Ватиканда ўтказишга тайёрлигини тасдиқлаган эди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Ватиканнинг таклифини изоҳлар экан, Россия ва Украина ўртасида кейинги музокаралар ўтказиш жойи бўйича қарор ҳали қабул қилинмаганини айтди.
Жума куни Ватикан давлат котиби кардинал Пиетро Паролин Рим папаси Лео XIV Ватиканни Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар учун жой сифатида таклиф қилиш ниятида эканини айтди. Марко Рубио шанба куни Ватиканда Украина масаласини ҳал қилиш бўйича учрашув ўтказиш можаронинг ҳар икки томони учун қулай бўлади, деган фикрни билдирди.
Лео XIV ўтган ҳафтада Ватикан бутун дунё бўйлаб ҳарбий можароларни ҳал қилишда воситачи бўлишга тайёрлигини эълон қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг