Россия Украинанинг энергетика объектларига зарба берди

20:39 02 Июнь 2024 Дунё
888 0

Россия Украинанинг энергетика объектларига ракета ва учувчисиз қурилмалар билан зарба бергани айтилмоқда. Киев расмийларига кўра, ҳужум оқибатида мамлакатнинг 5 та ҳудудида инфратузилма зарар кўрган.

«Руслар Украина энергетика объектларига навбатдаги зарбани беришди. Март ойидан буён бу фуқаролик энергетика инфратузилмасига қарши амалга оширилган олтинчи дрон ҳужумидир», дейилади Укренерго ташкилоти хабарида.

Украина ҳаво мудофаа кучлари Россиянинг 53 та ракетасидан 35 тасини ҳамда 47 та дронидан 46 тасини уриб туширган.

Рус армияси март ойидан бери Киев кучлари учун хизмат қилаётган энергетика марказлари, қурол-аслаҳа омборларига ҳужумларини кучайтирди. Иссиқлик ва гидроэнергетика ишлаб чиқаришнинг асосий қисмини вайрон қилди. Бундай тинимсиз зарбалар электр импортини рекорд даражада оширди.

Ушбу охирги ракета ва дрон зарбалари АҚШ Украинанинг шимоли-шарқидаги Харков вилоятини ҳимоя қилишда Россияга қарши қуроллардан фойдаланиш борасидаги рухсатидан бир кун ўтиб содир бўлди. Зеленский ўз ҳудудини ҳимоя қилишда иттифоқчилари томонидан етказиб берилган қуроллардан фойдаланиш учун рухсат сўраб келаётган эди. Баъзи ғарб давлатлари Зеленскийнинг ушбу истагига розилик билдирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?