Россия-Украина уруши ҳақида нималар маълум?
Россия Халқаро суд ҳамда сиёсий, молиявий таҳдидларига учрамоқда. Бироқ Украина шарқида жанг ҳамон давом этмоқда.
Президент Владимир Путиннинг Шимолий Корея ва Вьетнамга ташрифидан сўнг халқаро ҳамжамият томонидан қатор танқидларга учради. Чунки Путин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан мудофаа иттифоқини ўз ичига олган кенг қамровли стратегик шартнома имзолаган эди.
Шундан сўнг Жанубий Корея ҳукумати келишувни қоралади ва мамлакатнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Украинага тўғридан-тўғри қурол етказиб беришга қўйилган тақиқни бекор қилиш масаласи кўриб чиқилишини маълум қилди.
Кейинроқ маслаҳатчи Украинага қурол етказиб бериш Россиянинг Шимолий Корея билан ҳамкорлигига боғлиқ эканини қўшимча қилган.
Гаагадаги Халқаро жиноий суд 25 июнь куни Россиянинг собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу ва ҳарбий штаб бошлиғи Валерий Герасимовни ҳибсга олиш бўйича ордер берди.
Дипломатик томондан Россия Европа Иттифоқида муваффақиятсизликка учрагани айтилмоқда. Альянс Украина ва Молдова билан аъзоликка қабул қилиш бўйича музокараларни расман бошлади. Ҳафта бошида Европа Иттифоқи Россияга қарши 14-санкция пакетини эълон қилди. Ушбу санкциялар ҳар қандай ЕИ ташкилотига, жумладан, сиёсий партиялар, таҳлил марказлари ва оммавий ахборот воситаларига Россия пуллари билан муоамала қилишни тақиқлайди.
Европа Иттифоқи, шунингдек, Россиянинг музлатилган активларидан Украинага тушган 1,4 миллиард евро ажратилишига расман келишиб олди. Бу пулнинг 90 фоизи ҳарбий харидларга йўналтирилади.
Россиянинг уруш ҳаракатлари тўхтаб қолди
Кремль аскарлари 10 май куни шимолий Харков вилоятида янги фронт очганига қарамай, Украина қуруқликликларида сезиларли муваффақиятга эриша олмади. Янги жанг қоидаларига кўра, “С-300” ҳаво мудофаа ракеталари ва Эроннинг “Шаҳед” дронлари охирги ҳужумларда ишлатилмаётганлиги ҳақида қарашлар бор.
Россия ўтган ҳафтада биринчи марта уч тонналик бомба билан муваффақиятли тажриба ўтказди. Бомба Харковдаги Липси тиббиёт биносига катта зарар етказган. Рус армияси ҳозиргача 1,5 тоннагача бўлган бомбаларни ишлатган эди, холос.
Қўшма Штатлар расмийларининг айтишича, агар Москва чегарадан туриб Украинага ҳужум қилса, Украина ҳам худди шу тарзда жавоб қайтаришга ҳақли. Киев армияси апрель ойидан бери АҚШ томонидан тақдим этилган 300 км (АТАCМ) узоқликка етиб борадиган тактик ракеталаридан фойдаланмоқда.
Ғарб қуролларига қўйилган қисман чекловлар ва қимматлиги туфайли Украина бу йил ўз қуролларини иложи борича кўпроқ ишлаб чиқиш ҳамда яратиш бўйича янги сиёсий йўл тутди. Ҳатто ўтган ҳафта душман ҳабрий ва нефть объектларига ҳалокатли зарба бериш учун улардан фойдаланган.
Украина Хавфсизлик хизмати 20 июнь куни Тамбов вилоятидаги ёқилғи материаллари омбори ва “Лукойл” нефть базаларига муваффақиятли зарба берганини маълум қилди. Шунингдек, якшанба куни Украина миллий гвардияси Белгород шаҳри жануби ва ғарбидаги иккита Панцир-1 ҳаво мудофаа тизими йўқ қилинганини тасдиқлади. Бунинг натижасида экипажлар ҳалок бўлган.
Украина иттифоқчилари ўтган ҳафта ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлашга ҳаракат қилишди. Руминия ва Голландия “Патриот” қуролини етказиб беришини маълум қилган бўлса, АҚШ эса ушбу қуроллар учун янги ишлаб чиқарилган ўқ-дориларни жўнатишга ваъда берган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг