Россия Украина машғулот майдонига зарба берди

Россия чоршанба куни эрталаб Украина-Суми чегараси яқинида жойлашган ҳарбий машғулот майдонига ракета зарбасини йўллади. Украина Миллий гвардиясининг маълум қилишича, ҳужум натижасида олти нафар ҳарбий ҳалок бўлган, яна ўн нафардан ортиғи турли даражада тан жароҳати олган.
Россия Мудофаа вазирлиги эълон қилган видеолавҳада «Искандер» ракетаси орқали амалга оширилган ҳужум акс этган. Россиянинг TASS ахборот агентлиги эса ҳалок бўлганлар сони 70 нафаргача етиши мумкинлигини хабар қилди. Аммо бу рақамлар Украина расмийлари томонидан тасдиқлангани йўқ.
Россия армияси тарқатган кадрларда ўрмон яқинидаги йўл бўйлаб ҳаракатланаётган ҳарбийлар, сўнггида эса кучли портлаш ва зич тутунли манзара тасвирланган. BBC олиб борган геолокацион таҳлилларга кўра, зарба Суми вилоятининг шимолида, Россия чегарасидан бироз жанубда жойлашган ҳарбий тайёргарлик лагерини нишонлаган.
Бу ҳужум Украина армияси учун жиддий йўқотишларга олиб келди. Миллий гвардия бу каби хавфлардан ҳимояланиш мақсадида аввалроқ ҳаво ҳужумлари ҳолатида ҳаракат алгоритмларини ишлаб чиққан эди.
Россия 2022 йил февралида Украинага тўлиқ босқин бошлаган ва шу пайтгача мамлакатнинг тўртта шарқий вилоятини ўз ҳудуди сифатида эълон қилган бўлсада, бу ҳудудларнинг катта қисми ҳануз Украина назоратида қолмоқда.
Украина Қуролли Кучларининг Курск йўналишидаги қаршилик ҳаракатлари Россиянинг шарқдаги илгарилашини тўлиқ тўхтатмаган бўлсада, фронт чизиғидаги ҳаракатланиш суръатини секинлаштиришга эришган.
Жума куни Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия вакиллари ўртасидаги музокараларга қарамай, ҳужумлар яқин вақт ичида тўхташига оид умидлар ҳозирча сезиларли эмас.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг