Россия тинчлик хоҳлайди — Путин маслаҳатчиси
Фото: РИА Новости
Россия тинчликни хоҳлайди, бироқ агар Киев бошқа давлатларнинг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда давом этса, Москва бунга жавоб беришга мажбур бўлади. Бу фикрларни Россия президенти маслаҳатчиси Владимир Мединский айтиб ўтди.
“Биз тинчликни хоҳлаймиз, лекин агар Украина бошқа миллий манфаатларидан келиб чиқишда давом этса, биз жавоб беришга мажбур бўламиз”, — дейди у.
Шу ўринда Мединский Россия ва Украинани умумий тил ва маданият бирлаштириб туради, шунинг учун ҳам икки давлат яқин иттифоқчи бўлиш тақдирида эканини қўшимча қилди ва икки давлат ўртасидаги зиддиятни ким ақлли ва таъсирчанроқ эканини аниқлаётган кичик ва катта биродар ўртасидаги можарога қиёслади.
Аввалроқ, Россия Давлат думаси депутати Алексей Чепа Украина учувчисиз учоқларининг Россия ҳудудларига уюштирган ҳужумлари Киев тинчлик музокараларини бузишга уринаётганидан далолат беришини айтган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг