Россия Қозоғистонга йиғиш учун 17 та йирик вертолёт жўнатади
“Казахстан инжиниринг“ компанияси, Олмотадаги 405-сонли авиатаъмирлаш заводи РФнинг “Вертолеты России“ АЖ билан Қозоғистон ҳудудида Ми-8/171 русумли йирик узатмали вертолётлар йиғиш бўйича битим имзолади. Бу ҳақда қўшни давлатнинг саноат ва инфратузилмавий ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 14 декабрь куни Нур-Султон шаҳрида ушбу келишувни уч томонлама имзолаш маросими бўлиб ўтган.
Вертолётларни йиғиш ва уларни буюртмачи талабларига мослаштириш жараёнлари Олмотадаги заводда амалга оширилади. Ушбу корхона шу русумдаги ҳаво транспорт воситасини таъмирлаш, модернизациялаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича миллий ҳамда халқаро сертификацияларига эга, деб ёзади ТАСС.
Вертолётларнинг дастлабки туркуми келгуси йилдан юборилади. Дастлаб йиғиш учун 8 та Ми-8/171 жўнатилади. Кейинчалик уларнинг сони 17 тага етказилади.
Вертолётларнинг асосий буюртмачилари давлат муассасаларидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг