Россия ўз аҳолисини коронавирусга қарши вакцина билан қачон оммавий эмлашни бошлашини маълум қилди

Иллюстратив фото
Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлаш тахминан бир ойдан сўнг, зарур миқдордаги вакцина ишлаб чиқарилгандан кейин бошланади.
Бу ҳақда Н. Ф. Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий маркази раҳбари Александр Гинцбургга таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда .
Аввалроқ, у коронавирусга қарши вакцинани III синов босқичи 7-10 кун ичида бошланиши мумкинлигини айтди.
"Оммавий эмлаш бироз кечикиш билан амалга оширилади, чунки ишлаб чиқарилган вакцинанинг асосий қисми рўйхатдан ўтишдан кейинги тадқиқотларга юборилади. Шундан сўнг, қолган маҳсулотлар муомаласига киритилади”, дейди Гунцбург.
Бир кун олдин Россияда Н. Ф. Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий маркази томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцинасини ишлаб чиқариш бошланди. "Спутник V" дея номланган ушбу вакцина 11 август куни рўйхатга олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг