Россия авиабазасида портлаш ва Исроил—Ливан можароси (+видео)

Исроил Ғазодаги урушдан мақсади нима?
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг айтишича, унинг Ғазодаги уруш мақсадлари Ливан чегараси яқинидаги ҳудудлардан қочган исроилликларнинг ўз уйларига қайтишига имкон беришни ўз ичига олади.
Исроил қарийб бир йил олдин Ғазога қарши уруш бошлаганидан бери Эрон томонидан қўллаб-қувватланган Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» қуролли гуруҳи ўртасида деярли ҳар куни чегарадан ўт очиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Сешанба куни Нетаняҳу идораси баёнотида айтилишича, «шимол аҳолисининг ўз уйларига хавфсиз қайтиши» тўғрисидаги қарор Бош вазир хавфсизлик кабинетининг тунги йиғилишида маъқулланган.
Қарор Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант ҳарбий ҳаракатлар шимолдаги аҳолининг қайтишини таъминлашнинг ягона йўли эканини айтганидан бир кун ўтиб қабул қилинди.
Ҳизбуллоҳ расмийлари Ғазода ўт очишни тўхтатишга эришилса, гуруҳ тўхтатилишини айтган.
Сешанба куни кечқурун АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Мисрга келганида сулҳ масаласи муҳокама қилинадиган асосий мавзу бўлади.
Давлат департаменти матбуот котиби Мэтью Миллернинг айтишича, Қўшма Штатлар барча гаровга олинганларни озод қилишни таъминлайдиган, Фаластин халқининг оғирини енгиллаштирадиган ва кенгроқ минтақавий хавфсизликни ўрнатишга ёрдам берадиган янги таклиф устида ишламоқда.
Нетаняҳу АҚШнинг келишув деярли якунлангани ҳақидаги баёнотларини очиқчасига рад этди ва Исроилнинг Миср-Ғазо чегарасида ҳарбий мавжудлигини таъкидлади.
Исроил Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, «Ҳизбуллоҳ» ўзини ҲАМАС билан боғлашда давом этар экан, келишувга эришиш имконияти тугаб боради. «Ҳизбуллоҳ» раҳбари ўринбосари Наим Қосим унинг гуруҳи урушга бориш нияти йўқлигини айтди, бироқ Исроил кўнглига эрк берса, ҳар икки томондан ҳам катта йўқотишлар бўлишидан огоҳлантирган.
Путин Украина босқинидан кейин Россия қўшинлари сонини учинчи марта оширишни буюрди
Россия президенти Владимир Путин мамлакат армиясига ўз қўшинлари сонини 180 мингга кўпайтириб, жами 1,5 миллион фаол ҳарбий хизматчига етказишни буюрди. Бу эса Россия армиясини Хитойдан кейин дунёда иккинчи ўринга олиб чиқади.
Ҳукумат расмий сайтида эълон қилинган фармон 1 декабрдан кучга киради. Унда айтилишича, қуролли кучларнинг умумий сонини 2,38 миллион кишига етказиш кўзда тутилган.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институти етакчи ҳарбий таҳлил маркази маълумотларига кўра, бундай ўсиш Россияга АҚШ ва Ҳиндистондан кўра фаолроқ жанговар аскарларга эга бўлиш имконини беради ва армия сони бўйича Хитойдан кейин иккинчи бўлади. Ташкилот маълумотларига кўра, Пекинда атиги 2 миллиондан ортиқ фаол хизмат ходимлари мавжуд.
Фармон Путиннинг 2022 йил февралида Украинага кенг кўламли бостириб киришини бошлаганидан бери учинчи марта армия сафларини кенгайтирганини англатади ва Россия кучлари Украина шарқида олдинга силжиб, Киев қўшинларини Россиянинг Курск вилоятидан сиқиб чиқаришга уринаётган бир пайтда пайдо бўлди.
Июнь ойида Путин Украинадаги жангларда қатнашаётган қўшинлар сонини қарийб 700 минг кишилигини маълум қилган.
2022 йилнинг иккинчи ярмида Украинанинг қарши ҳужумига туриш учун 300 мингта захирадаги аскарни чақирганидан сўнг, Россия нисбатан юқори маошга жалб қилинган кўнгилли аскарларни ёллашга таянди.
Карнеги жамғармасининг россиялик ҳарбийлар бўйича эксперти Дара Массикот Москва фаол ҳарбий хизматчилар сонининг кўпайишига муносабат билдирди. Унинг айтишича, ҳарбийлар сони аёлларни кўпроқ жалб қилиш орқали кўпайтиришга эришилиши мумкин.
Таҳлилчилар Кремль 2022 йилда юз минглаб одамлар жангга жўнатилмаслик учун мамлакатни тарк этган воқеа такрорланишидан қўрқиб, қўшимча резервчиларни чақирмаганини айтди.
Россия аҳолиси Украина аҳолисидан уч баравар кўп бўлсада, у ҳам худди Киев қўшинлари каби жанг майдонида оғир йўқотишларга дучор бўлмоқда.
Россиянинг авиабазасида портлаш содир бўлди
Россиянинг Саратов вилоятида жойлашган авиабазасида стратегик бомбардимончи самолётлар жойлашган жойда кучли портлашлар содир бўлди. Бу ҳақда «Newsweek» нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, Москвадан 800 километр узоқликда жойлашган «Энгелс-2» авиабазасида Россиянинг ядровий ва узоқ масофали ракеталарни ташишга қодир «Ту-95» ва «Ту-160» бомбардимончи самолётлари жойлашган. Портлашлар бир кечада содир бўлган, аммо сабаблари ҳали аниқ эмас.
Бир қанча маҳаллий манбалар, шу қаторда украиналик журналист
Андрей Цаплиенко ижтимоий тармоқларда портлашлар акс этган кадрлар билан бўлишди. «Энгелс» авиабазаси уруш пайтида бир неча бор нишонга олинганди.
2022 йил декабрида худди шу базага учувчисиз самолёт ҳужуми оқибатида олти нафар россиялик аскар ҳалок бўлган эди.
Аввалроқ содир бўлган воқеаларда, март ойида у ерда бир нечта бомбардимончи самолётлар жойлашган ҳаво базасига Украина дронлари зарба берган эди.
Россия Мудофаа вазирлиги базани кейинги ҳужумлардан ҳимоя қилишга уринаётган дронлар ҳудудда уриб туширилгани ҳақида хабар берди. Охирги маълумотларга кўра, Украина ҳарбий разведкаси ушбу операцияларнинг бир қисми учун жавобгар бўлган.
Россия ўз бомбардимончиларини ҳимоя қилиш учун қўшимча эҳтиёт чораларини кўришга киришган. 2023 йил сентябридаги сунъий йўлдош тасвири шуни кўрсатадики, баъзи «Ту-95» бомбардимончи самолётлари дронлар ёки бошқа ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун автомобиль шиналари билан қопланган. Ушбу саъй-ҳаракатларга қарамай, «Энгелс» базаси давом этаётган можарода тез-тез нишон бўлиб қолмоқда.
Ушбу авиабаза Россия армиясида муҳим роль ўйнайди, чунки унинг бомбардимончи самолётлари Украинага ракета зарбалари бериш учун ишлатилади. Вазият давом этаётган кескинлик ва Россиядаги стратегик ҳарбий объектларга ҳужумлар келтириб чиқарадиган хавфларни кўрсатиб беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг