Россия АҚШдан чипларни сотиб олишда давом этмоқда
Россия Федерацияси томонидан сотиб олинган дастурлаштириладиган мантиқий интеграл микросхемалар ҳарбий технологиялар ва кузатув технологияларида қўлланилади.
20 августда “The Insider” нашри томонидан чоп этилган суриштирув муаллифлари шундай хулосага келишди. Журналистларнинг таъкидлашича, Россия Федерациясига ракеталар ва дронларни навигация қилиш, интернетдаги материалларни фильтрлаш ва юзни таниб олиш учун ноёб микросхемалар кириб келмоқда. Булар асосан Американинг Intel ва AMD компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган яримўтказгичли қурилмалардир.
Уларнинг Россияга тегишли лицензиясиз экспорт қилиниши 2020 йилда тақиқланган ва 2022 йилда Украинада уруш бошланганидан сўнг, Россия Федерациясига ҳар қандай микросхемаларни етказиб бериш учун эмбарго жорий этилган эди. “Қонунга кўра, ишлаб чиқарувчи фирмалар уларнинг охирги истеъмолчиси кимлигини текширишлари керак, аммо бу талаб кўпинча эътибордан четда қолади”, дейди нашр. Россияда ушбу турдаги қурилмалар ишлаб чиқарилмайди шунинг учун четдан сотиб олишга мажбур.
Германия, Франция ва Италиянинг бир қанча нашрлари Россия армияси билан ҳамкорлик қилувчи “Promtech” компаниялар гуруҳи 2023 йилда АҚШ ва Германиядан қарийб 8 миллион долларлик икки томонлама товарларни импорт қилгани тўғрисида суриштирув эълон қилди. Шунингдек, Францияда ташкил этилган “Промтеха” шўба компанияси узоқ вақтдан бери Россияга товарларни импорт қилиш билан шуғулланган. Кейинчалик акцияларидан кечиб, 2022 йилда Туркияда бошқа ном остида янги компания сифатида рўйхатдан ўтган. Етказиб берувчилар маҳсулотнинг охирги эгаси Россия армияси эканлигини билмаган бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг