«Росатом» Тошкентда электр ва иссиқлик таъминотини яхшилашга ёрдам беради

12:33 01 Март 2023 Сиёсат
520 0

27 февраль куни Тошкент шаҳар ҳоким в.б Бахтиёр Раҳмонов «Росатом» корпорациясининг Энергия самарадорлиги ва инфратузилма ечимлари бўйича лойиҳа бюроси директори Юрий Мишин билан учрашди. Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари в.в.б Ш. Раҳимжонов ҳамда коммунал соҳага масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Ўзаро мулоқот давомида пойтахтимизда электр ва иссиқлик энергияси таъминотини яхшилаш, тизимда жиддий узилишлар бўлишининг олдини олиш, умуман, коммунал ифратузилмани модернизация қилиш масаласи атрофлича кўриб чиқилди.

Бахтиёр Раҳмонов бугунги кунда пойтахтимиз электр энергияси тизимидаги вазиятга эътибор қаратиб, режалаштирилган ва амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди. Бу йўналишдаги тадбирларда «Росатом» билан истиқболли ҳамкорлик бўйича таклиф билдирди.

Юриш Мишин бу борада тизим ташкилотларида инвентаризация ўтказиш, иш жараёнига замонавий техника ва технологияларни татбиқ этиш самарали эканлигини таъкидлаб, бунда икки томон мутахассисларининг ҳамкорликдаги иши орқали ижобий натижаларга эришиш мумкинлигини таъкидлади ва тез орада бу масалада зарур мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи Тошкентга келишини қўшимча қилди.

Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорлик йўналишлари ва истиқболларини кўриб чиқишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?