Риштон туманидаги мактабда хорижлик мутахассис инглиз тилидан дарс бера бошлади
Ҳиндистонлик филолог-магистр Нидин Кумар Риштон туманидаги 11-сонли умумтаълим мактабида инглиз тили фанидан дарс бера бошлади. Шу муносабат билан хорижлик мутахассис мактаб жамоаси томонидан тантанали тарзда кутиб олинди.
Тадбирда «Нуроний» жамғармаси Риштон туман бўлими раҳбари Турсунхўжа Абдураҳмонов сўзга чиқиб, ўзбек ва ҳинд халқлари ўртасидаги дўстона муносабатлар қадим тарихга эга эканини таъкидлади. Шунингдек, кейинги йилларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик, хусусан, таълим соҳасидаги алоқалар изчил ривожланиб бораётганини қайд этди.
Ўз навбатида, Нидин Кумар самимий кутиб олиш ва яратилган шарт-шароитлар учун туман фаоллари ҳамда мактабнинг педагогик жамоасига миннатдорлик билдирди. У ўқувчиларга инглиз тилини ўқитишда илғор халқаро тажрибаларга таянилган ҳолда самарали натижаларга эришишга ҳаракат қилишини таъкидлади.
— Айни пайтда мактабимизда 316 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда, — дейди мактаб директори Сардорбек Йўлдошев. — Уларга 36 нафар педагог дарс беради. Хорижлик мутахассисдан ташқари, яна 3 нафар малакали инглиз тили ўқитувчимиз фаолият юритмоқда. Педагогларимиздан 10 нафардан ортиғи олий тоифали бўлиб, миллий ва халқаро сертификатларга эга.
Таъкидлаш жоизки, мактаб ўқувчилари инглиз тилидан ҳам салмоқли ютуқларга эришиб келмоқда.
Бугундан бошлаб Нидин Кумар ўзига бириктирилган синфларда инглиз тили машғулотларини олиб бормоқда. Шунингдек, хорижлик устоз билан келишилган ҳолда дарсдан сўнг ўқувчилар учун қўшимча тўгарак машғулотлари ташкил этиш ҳам режалаштирилган.
Ботир МАДИЁРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг