«Реал Мадрид» сафарда очко йўқотди
Кеча, 23 ноябрь куни Испания Ла Лигасининг 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Реал Мадрид» жамоаси сафарда «Элче» клуби меҳмони бўлди. Учрашувда дуранг натижа қайд этилди.
Баҳснинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида Алайш Фебас ҳисобни очди. 78-дақиқада «мадридликлар» ҳимоячиси Дин Ҳуййсен ҳисобни тенглаштирди.
Орадан 5 дақиқа ўтиб, «Элче» жамоаси Альваро Родригеснинг гўли эвазига яна ҳисобда олдинга ўтиб олди. Сўнгги дақиқаларда эса Жуд Беллингем гол киритиб, ўйиннинг дуранг билан якунланишини таъминлади.
Шу тариқа ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Ушбу дуранг эвазига Мадрид клуби Ла Лига жадвалида яна етакчи бўлиб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг