«Реал Мадрид» клуби ишончли ғалабага эришди

17:54 09 Февраль 2026 Спорт
360 0

Кеча, 8 февраль куни Испания Ла Лигасининг 23-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Кун доирасида ўрин олган баҳсда «Реал Мадрид» клуби сафарда «Валенсия» жамоаси меҳмони бўлди.

Учрашув 2:0 ҳисобида Алваро Арбелоа жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Учрашувнинг биринчи бўлими ҳужумкор ўтди. Икки жамоада ҳам гол киритиш учун яхши имкониятлар бўлди, бироқ биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида Алваро Каррерас ҳисобни очди. Ҳакам томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган биринчи дақиқада Килиан Мбаппе жамоасининг иккинчи голини киритди.

Шу тариқа ўйин «қироллик клуби»нинг ғалабаси билан якунланди. Ушбу ғалабадан сўнг «Реал Мадрид» клуби Ла Лига жадвалида иккинчи ўринни мустаҳкамлаб олди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?