«Реал Мадрид» класикони бой берди. «Барселона» Испания кубоги ғолиби бўлди
Жорий йилнинг 27 апрель кунига ўтар кечаси «Барселона» 2024-25 йилги Испания кубоги финал учрашувида «Реал Мадрид»га қарши майдонга тушди. Учрашувга Севиля шаҳридаги Олимпия стадиони мезбонлигида ўтди.
«Эль класико»нинг асосий бўлимларида ҳар икки жамоа дарвозалари 2 мартадан ишғол қилиниб, ғолиб номи экстра-таймларда аниқланадиган бўлди.
Қўшимча бўлимларнинг 116-дақиқасида мадридликлар шарафини ҳимоя қилаётган Модрич хато узатмани амалга оширди. Бундан унумли фойдаланган Кунде узоқ масофадан Куртуа дарвозасини аниқ нишонга олиб, «Барселона»нинг ғалабасини таъминлади. Ҳисоб 3:2.
«Барселона» таркибида Педри (28ʼ), Торрес (28ʼ) ҳамда Кунде (116') биттадан гол урди, «Реал»нинг голларига эса Мбаппе (70ʼ) ва Чуамени (77ʼ) муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Барселона» Испания кубоги ғолиби бўлди ва ушбу совринга эга чиқиш бўйича ўзининг энг яхши натижасини яна ҳам мустаҳкамлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг