“Реал Мадрид” Хаби Алонсони истеъфога чиқаради, агар...
“Реал Мадрид” клуби бош мураббийи Хаби Алонсо истеъфога чиқарилиши мумкин. Бу ҳақида AS нашри хабар берди.
Унга кўра, “Реал Мадрид” Ла Лиганинг навбатдаги тур ўйинидаги “Алавес”га қарши ўйинда ҳам мағлубиятга учраса, Хаби Алонсо ишдан бўшатилади. Бироқ ўйинда “қаймоқранглилар“ ғалаба қозонган тақдирда ҳам Алонсо масаласи ҳал бўлмайди. Клуб барқарор ўйин кўрсатишни давом эттирсагина, у қолиши мумкин.
Қайд этилишича, “Реал Мадрид” ўз мураббийи истеъфога чиқарилган тақдирда унинг ўрнига Юрген Клопп таклиф этилиши мумкин. Клуб раҳбарияти аллақачон Клопп режалари билан қизиқишни бошлаган.
Маълумот учун, олдинроқ Хаби Алонсо жамоадан кетган тақдирда клубга Зинедин Зидан олиб келиниши ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг