Расмий ташриф доирасида 4iG компанияси бошқарув кенгаши раиси билан учрашув ўтказилди
Венгрияга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси 4iG компанияси бошқарув кенгаши раиси Геллерт Ясзаи билан халқаро бизнес алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокамасига бағишланган учрашув ўтказди.
Учрашувда асосий эътибор Венгрия ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, инвестиция ҳамда технологик лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, ахборот технологиялари, рақамли инфратузилма, хусусийлаштириш ва муқобил энергия соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилди.
4iG компанияси бошқарув кенгаши раиси IT тизимларини интеграция қилиш, рақамли инфратузилма, телекоммуникациялар, мудофаа ва космос лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот берди.
Маълумот учун: Компания Марказий ва Жануби-Шарқий Европа мамлакатларида фаолият юритади ва Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон бозорига алоҳида қизиқиш билдирмоқда. Унинг таркибига Mobile.uz ва UzCosmos каби қўшма лойиҳалар ҳам киради.
Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, иқтисодий либераллашув, саноатни модернизация қилиш ва хорижий инвестициялар учун қулай муҳит яратиш ҳақида маълумот берилди. Бошқарув кенгаши раиси Ўзбекистон бозори сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатдан барқарор ва истиқболли эканини, макроиқтисодий кўрсаткичлар ва ёш аҳоли бизнес ривожланиши учун катта салоҳият яратаётганини таъкидлади.
Қўшма инвестиция ва IT лойиҳалари, рақамли инфратузилма, Mobile.uz ва рақамли хизматлар платформаларини ривожлантириш, маълумотларни қайта ишлаш марказлари фаолияти ҳамда масофадан Ерни зондлаш ва сунъий йўлдош кузатуви лойиҳалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида ҳар бир йўналишда қўшма лойиҳаларни давом эттириш ва ахборот алмашувини йўлга қўйишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг