«Расмий кўрсатмаларга қатъий амал қилинг»: Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик тобора авж олиб бориши фонида Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси огоҳлантириш билан чиқди. Унга кўра, ҳар қандай ҳолатда ҳам расмий органларнинг кўрсатмаларига риоя қилиш тавсия этилади.
Қайд этилишича, Исроил ҳудудида хавфсизлик масалалари бўйича Фронторти буйруғи томонидан махсус огоҳлантиришлар берилади. Ушбу белгиланган расмий кўрсатмаларга қатъий амал қилиш сўралади.
Қизил рангдаги огоҳлантириш – бу хавфли вазиятни англатади. Бундай пайтда:
• Яқиндаги ҳимояланган жой (бомбоубежище/мамат) ёнида бўлиш лозим;
• Ҳаракатланишни чеклаш зарур;
• Сирена эшитилганда зудлик билан ҳимояланган жойга кириш ва янги огоҳлантириш берилгунга қадар шу ерда қолиш керак.
Кўк рангдаги огоҳлантириш – хавф ўтганини ва ҳимояланган жойни тарк этиш мумкинлигини билдириш учун берилади. Бошпаналар ёнида қолиш шарт эмас.
Шунингдек, ҳар қандай ҳолатда ҳам расмий органларнинг кўрсатмаларига риоя қилиш ва яқин атрофдаги бошпана жойлари ҳақида аввалдан маълумотга эга бўлиш зарурлиги таъкидланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг