РАСМИЙ БАЁНОТ

16:24 02 Апрель 2020 Жамият
1604 0

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектлари диққатига!

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси шуни маълум қиладики, Коронавирус инфекцияси муносабати билан эълон қилинган карантин даврида хавфли ишларни олиб бориш учун берилган ва муддати тугаётган рухсат берувчи ҳужжатлар, яъни лицензиялар, хулосалар ҳамда рухсатномаларнинг амал қилиш муддати амалда ва юридик кучга эга деб ҳисобланади.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар карантин даврида тугаётган рухсат берувчи ҳужжатларни чўздириш ва янги рухсат берувчи ҳужжатларни олиш учун қўмитанинг тегишли таркибий тузилмаларига мурожаат этишингизни сўраймиз.

Батафсил маълумот учун: 71 244 23 53.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер