Расман: бугундан касб-ҳунар мактабларига қабул бошланди
Умумий ўрта таълим мактабларининг 2024 йил 9-синф битирувчилари касб-ҳунар мактабларига бугундан, 1 июлдан, my.edu.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. Ушбу рўйхатга олиш жараёни 20 июль (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн тарзда давом этади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, бу битирувчилар 100 дан ортиқ касблардан бирини эгаллашлари учун имкониятдир.
Рўйхатдан ўтиш учун платформага (my.edu.uz) туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ИД карта маълумотлари ва 3х4 ҳажмидаги фотосурат киритилади.
«Бугунги кунда республикамизда 332 та касб-ҳунар мактаблари фаолият кўрсатмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Аввалроқ олий таълим муассасаларига тест синовлари ва мандат санаси расман маълум бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг