Рақобат қўмитаси «Maxam-Chirchiq» АЖга нисбатан иш қўзғатди
Минерал ўғитлар бозорида нархларни асоссиз ошириш ҳолати бўйича «Maxam-Chirchiq» АЖга нисбатан иш қўзғатилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Қўмита томонидан «Maxam-Chirchiq» АЖда ишлаб чиқарилган минерал ўғит маҳсулот нархларини шакллантиришда амалдаги норматив ҳужжатларга риоя этилмаганлиги натижасида маҳсулот нархларининг асоссиз ошишига олиб келган ҳаракатлар аломатлари аниқланган.
Натижада, минерал ўғит маҳсулотлари нархлари ўртача 10 фоиздан 15 фоизгача ошишига сабаб бўлган.
«Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан «Maxam-Chirchiq» АЖга нисбатан «Рақобат тўғрисида»ги қонун талаблари бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатилди», дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, ушбу омил қишлоқ хўжалиги корхоналари (кластер, фермер, деҳқон ва бошқалар)га бевосита таъсир қилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари ошишига олиб келиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди
- «Барселона»га келган Дани Олмо клубни қийин аҳволга солиб қўйди
- Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
- Мбаппе «Реал» учун гол урган ўйинда УЕФА Суперкубогига эга чиқди
- «Андижон» клуби футболчиси Миллий гвардия ходимини уриб, жароҳат етказди
- ЙҲХБ: Тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётган пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўраймиз
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг