Рамазон Темировнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди
Фото: Instagram
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров Қозоғистон вакили Асу Алмабаевга қарши октагонга чиқади. Бу маълумотни спортчининг ўзи ва мураббийи Instagramʼдаги саҳифалари орқали тасдиқлади.
«Ҳамма шу жангни кутган эди шекилли, дуода бўлинглар, азизларим!» деб ёзган Темиров.
Маълум бўлишича, ушбу беллашув жорий йилнинг 26 июль куни Абу-Даби мезбонлик қиладиган UFC Fight Night турини доирасида ташкил этилади.

Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик спортчи ўзининг сўнгги жангини жорий йилнинг март ойида америкалик Чарлз Жонсонга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди. У фаолияти давомида 22 марта октагонга кўтарилган бўлиб, жангларининг 19 тасида рақибларидан устун келган, фақат 3 та баҳсда мағлубият аламини татиб кўрган.
Алмабаев эса шу кунга қадар профессионал ММАʼда 24 та жанг ўтказган. Қозоғистон спортчиси баҳсларининг 21 тасида ғалаба қозониб, 3 тасида имкониятни бой бериб қўйган. У охирги жангини айнан Рамазон Темеров иштирок этган турнирда португалиялик Манел Кейпега қарши ўтказиб, нокаут билан мағлуб бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг