Раҳбарлар “Wikipedia”га ўзи бошқараётган давлат идораси ва ўзининг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни 3 тилда жойлаштиради

17:35 15 Декабрь 2020 Ҳужжатлар
886 0

Ҳукуматнинг давлат органлари фаолиятини ёритиш учун ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳага кўра, 2021 йил 1 февралдан бошлаб:

давлат идораларининг биринчи даражали раҳбарлари ахборот хизматлари билан биргаликда Интернет тармоғидаги “Wikipedia” мустақил интернет-энциклопедиясида алоҳида веб-саҳифа очиб, ўзи бошқараётган давлат идораси ва ўзининг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ўзбек, рус, инглиз тилларида жойлаштиради;

давлат идоралари 2021 йил якунига қадар ўзларининг очиқ маълумотлари ва янгиликларини мобил қурилмалар орқали қулай, тезкор равишда олиш имкониятини тақдим этувчи “Android” ва “iOS” операцион тизимларида ишловчи мобил иловаларни ишга туширади ҳамда мазкур иловалардаги ахборот, маълумотлар базасини Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг очиқ маълумотлар портали (opendata.gov.uz) билан интеграция қилиш чораларини кўради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер