Қувайт мағлуб этилса, Ўзбекистон терма жамоаси неча очко қўлга киритади? Уругвайни мағлуб этса-чи?
Фото: ЎФА
9 ва 14 октябрь кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунлари доирасидан ўрин олган ўртоқлик ўйинларини ўтказади. Ушбу ўйинларда “оқ бўрилар”га Қувайт ва Уругвай терма жамоалари рақиблик қилади.
Хўш, ушбу ўйинларда Фабио Каннаваро шогирдлари ғалаба қозонган тақдирда, ФИФА рейтинги учун неча очко жамғаради?
Қувайт терма жамоаси ФИФА рейтингида 135-ўринда тургани учун, ушбу ўйинда ғалаба қўлга киритилса — 2,05 балл қўлга киритилади. Дуранг натижа “оқ бўрилар” ҳисобидан 2,95 балл айрилишига, мағлубият эса 7,95 балл йўқотилишига сабаб бўлади.
Уругвай терма жамоаси эса ФИФА рейтингида 15-ўринни эгаллаб турибди. Шу сабабли, ушбу жамоа мағлуб этилган тақдирда — ФИФА рейтинги учун 7 очко қўлга киритилади. Дуранг натижа ҳам “оқ бўрилар”га 2 очко олиб келади. Мағлубиятга учраган тақдирда эса Ўзбекистон терма жамоасидан 3 очко айириб ташланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг