Қуддусда теракт содир этилди. Исроил Бош вазири ушбу воқеада ҲАМАСни айблади

14:43 30 Ноябрь 2023 Дунё
440 0

Фото: AP

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяху пайшанба куни Қуддусдаги теракт ҳамда Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилда содир бўлган воқеалар учун Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини айблади.

Пайшанба куни эрталаб икки қуролли террорчи Қуддусга кираверишдаги Гиват Шаул чорраҳасига машинада келиб, автобус бекатида турган тинч аҳолига қарата ўт очди. Ҳужумчилар воқеа жойида зарарсизлантирилган. Исроилнинг 12-телеканалининг шифокорларга таяниб хабар беришича, теракт оқибатида 24 ёшли қиз, 60 ёшли аёл ва 73 ёшли эркак ҳалок бўлган, яна беш киши турли даражадаги тан жароҳати олган.

“ҲАМАСнинг ҳар бир террорчиси Қуддусда, Ғазода, Ғарбий Соҳилда, ҳамма жойда ажал фарзанди”, деди Нетаняху.

Бош вазир, шунингдек, террорчиларни йўқ қилишда ёрдам берган тинч аҳоли ва аскарлардан жуда миннатдор эканлигини билдирди. Нетаньяхунинг қўшимча қилишича, у тинч аҳолининг қурол олиб юриши ҳақидаги қонунни кенгайтиришга интилишда давом этади, чунки бу самарали бўлди.

Ушбу айбловга ҲАМАС томонидан муносабат билдирилмади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?