Қозоғистон парламенти билан ҳамкорлик муносабатлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Самарқанд шаҳрида Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси ўринбосари Олга Перепечина ҳамда Қозоғистон Парламенти Мажлиси Раиси ўринбосари Дания Еспаева билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда кейинги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар юқори даражага кўтарилгани, барча соҳалардаги алоқалар жадал ривожланаётгани алоҳида қайд этилди.
Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти минтақавий платформаси ишини янада фаоллаштириш, Ўзбекистон ва Қозоғистон бизнес доиралари, хусусан, ишбилармон хотин-қизлар ўртасида фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Тадбиркор аёллар форумини ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.
Ҳар иккала лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши учун парламентлар ўзига хос кўприк вазифасини ўташи лозимлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг