Қўштепа каналининг иккинчи босқичида олтита йирик кўприк қурилади

21:36 07 Август 2024 Дунё
471 0

Афғонистон расмийлари Қўштепа канали лойиҳасининг иккинчи босқичи бўйлаб олтита йирик кўприк қурилишини маълум қилди. Уларнинг айтишича, бу кўприклар канал орқали ўтадиган туман ва қишлоқларни боғлаш учун хизмат қилади. Қўштепа канали лойиҳаси раҳбарига кўра, кўприклар Шўртепа, Қарқин, Хамааб каби туман ва шаҳарларни боғлайди. Шунингдек, лойиҳа ҳар икки томондаги одамларнинг ижтимоий, иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаши кутилмоқда.

Маълум бўлишича, Балх туманидаги ушбу канал бўйлаб учинчи кўприк қурилиши давом этмоқда.

Айни пайтда Миллий тараққиёт компанияси томонидан Қўштепа каналининг биринчи босқичи бўйлаб иккита йирик кўприк фойдаланишга топширилган.

Канал қурилиши 2022 йил март ойидан бошланган. 285 километрли канал Амударё сувларини буриш орқали ҳосил бўлмоқда. Толибон бу орқали 550 минг гектар чўлни қишлоқ хўжалиги учун яроқли ерларга айлантиришни кўзлаган. Ташаббус йилига ўртача 500 миллион доллар даромад келтирилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?