Қорли об-ҳаво сабаб Тошкент халқаро аэропортидаги рейслар вақти ўзгариши мумкин

14:57 18 Декабрь 2025 Жамият
234 0

Тошкент шаҳри халқаро аэропортида қорли об-ҳаво сабаб рейсларнинг учиб кетиш вақтида ўзгаришлар кутилмоқда. Бу ҳақда Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мумкин бўлган қисқа муддатли кечикишлар парвозлар дастурини бажариш учун қўшимча парвозолди муолажаларини ўтказиш (ҳаво кемаларига музлашга қарши ишлов бериш) зарурияти билан боғлиқ.

Билдирилишича, парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар аэропортда йўловчилар учун парвозолди жараёнларидан ўтиш вақтига таъсир қилмайди, улар белгиланган вақт меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ бажарилишда давом этади.

«Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва вазиятни тўғри тушунишингизга умид қиламиз», дейилади компания хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер