Қорақалпоғистонда юк машинаси портлаб кетди

Видеодан кадр
Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида МАN юк автомобили портлаб кетди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 март куни соат 13:50 атрофида Тўрткўл тумани «Гулистон» МФЙ ҳудудидаги устахонада МАН русумли юк автомобилининг ёнилғи бакида пайвандлаш ишлари олиб борилиши оқибатида портлаш юз берган.
Ҳодиса туфайли МАN ва «Ford» русумли автомобиллар тўлиқ, DAF русумли автомобилнинг орқа шиналари қисман зарарланган.
Қўшимча қилинишича, оқибатда Тўрткўл туманида яшовчи — 1998 йил ва 1980 йил туғилган фуқаролар тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
«Вафот этган фуқаролар йўқ, моддий зарар суриштирувлар давомида аниқланади», дейилади расмий ахборотда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг