Қорақалпоғистонда йўловчи поезди ва юк машинаси тўқнашиб кетди

10:05 07 Октябр 2025 Жамият
241 0

Видеодан кадр

Қорақалпоғистон Республикасида йўловчи поезди ва юк машинаси тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа кеча, 6 октябрь куни соат 15:31 да Қўнғирот минтақавий темирйўл узелига қарашли Тўрткўл – Элликқалъа станциялари оралиғининг 531 км 8-пикетида жойлашган қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида содир бўлган.

Қўнғирот – Андижон йўналишидаги 128-сонли йўловчи поезди ҳаракати давомида темирйўл кесишма сигнал белгиларига қарамасдан ҳаракатланган «KamAZ» русумли юк автомобили билан тўқнашиб кетган. Оқибатда юк автомобили ҳайдовчиси шифохонага жўнатилган.

Билдирилишича, ҳодиса содир бўлган вақтда йўловчи поездида 216 нафар йўловчи бўлган, уларнинг соғлиғига зарар етмаган. Тепловоз поездини олиб кета олмагани сабабли OʻzTE16M2 русумли 025 сонли тепловоз соат 16:15 да воқеа жойидан жўнатилган.

Ҳудудга тегишли раҳбарлар ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари етиб борган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?