«Қора байроқ» операцияси: Исроил Яман ҳусийларига зарба берди
Исроил мудофаа армияси Яман ҳусийларига қарши «Қора байроқ» номли операция ўтказди.
Операция доирасида Ходейда, Салиф ва Рас-Иса портларига, хусусан, 2023 йилда қўлга киритган «Galaxy Leader» юк кемасига ва электр станцияси ҳужум қилинган.
Қайд этилишича, Исроил ушбу портлар, кема ва электр станциясига тахминан 50 та ракета ва бомба йўллаган. Операцияда 20 га яқин қирувчи самолётлар иштирок этгани маълум. Бош вазир Бинямин Нетаньяҳу эса АҚШга учиб кетаётган самолётида ҳусийларга қарши ҳаракатни шахсан кузатиб борган.

«Мен огоҳлантирганимдек, Яманга ҳам Теҳронга бўлганидек муносабатда бўлинади», деган Исроил Мудофаа вазири Исраэл Кац.
Яҳудий армиясига кўра, ҳужумдаги объектлар Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган ҳусийлар томонидан қурол-яроғ ташиш учун қўлланган. Ушбу қуроллар эса халқаро денгиз савдосига қарши «террорчилик фаолияти»да фойдаланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яман ҳусийлари ўзлари томонидан «муҳим технологик ютуқ» дея таърифланадиган «Фаластин-2» гипертовушли баллистик ракета билан Исроил пойтахтидаги Бен-Гурион аэропортига зарба берганди. Маълумотларга кўра, зарба нишонга зарар етказган ва аэропортдаги ҳаракатнинг тўхтатилишига олиб келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг