«Қўқон олимпиадаси»: Учта автомобиль ва университетда грант асосида ўқиш учун 30 та йўлланма совриндорлари аниқланди

Қўқон шаҳрида Қўқон университети ташаббуси билан «Қоракўл зиё» нодавлат таълим муассасаси билан ҳамкорликда ташкил этилган республика умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида математика фанидан «Қўқон олимпиадаси»нинг Республика босқичи бўлиб ўтказилди. «Халқ сўзи» мухбири олимпиада тафсилотларини онлайн ёритиб бормоқда.
Беллашувлар уч гуруҳ бўлинган ҳолда ўтказилди. Хусусан, биринчи гуруҳ (5-6-7-синф ўқувчилари), иккинчи гуруҳ (8-9-синф ўқувчилари) ва учинчи гуруҳ (10-11-синф ўқувчилари ҳамда академик лицейларнинг 1-2-курслари).
Ҳакамлар ҳайъати хулосаларига кўра, «Қўқон Олимпиадаси»нинг биринчи ғолиблари Суннатов Аслбек «Нексия», Раҳматов Анварбек «Нексия», Сопорбоев Сарвар «Кобальт» автомобиллари совриндори деб топилди.
Беллашувлар якунига кўра биринчи ва иккинчи гуруҳлар ғолибига «Некция», учинчи гуруҳ ғолибига эса «Кобальт» автомобили совға қилинди.
Барча гуруҳлар бўйича 2- ва 3-ўринни қўлга киритган ғолибларга қимматбаҳо совғалар ҳадя этилди.
Шунингдек, барча гуруҳлар бўйича биринчи энг юқори балл йиққан 10 нафар — жами 30 нафар номзодга Қўқон университетига грант асосида ўқишга қабул қилиш бўйича Инвестицион ваучер тақдим этилди.
Бундан ташқари, «Қоракўл зиё» нодавлат ўқув муассасаси томонидан гуруҳлар бўйича энг юқори баллни қўлга киритган ўн нафар ўқувчи-номзодга математика ва бошқа фанлардан қўшимча билим олиш бўйича бир йиллик бепул ўқиш Сертификати топширилди.
Фазлиддин Абилов, «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг