Қўйлиқдаги овқат бозори ёпилди
Фото: Видеодан кадр
Қўйлиқдаги «овқат бозори»нинг иш фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Бектемир туман бўлими, Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ Карантин бўлими ва туман ИИБ биргаликда Қўйлиқ деҳқон бозорида рейд ўтказган.
Рейд тадбири давомида, бозорда жойлашган овқат сотиш шохобчасида санитария қоидалари қўпол равишда бузилаётгани, бир неча маротаба огоҳлантиришлар ва тарғибот ишлари ўтказилишига қарамасдан объектда ҳолат ўзгаришсиз қолгани сабабли «овқат бозори» нинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Маълум қилинишича, объектда санитария ҳолати яхшиланиб, мутахассислар томонидан талабга жавоб бериши тўғрисида хулоса берилмагунга қадар «овқат бозори» иш фаолиятини давом эттирмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг