«Қиёмат куни» соати миллари олдинга сурилди

Глобал таҳдидлар даражасини ифодаловчи «Қиёмат куни» соати миллари «ядровий тун» бошланишига 89 сония (23:58:31) қолганини кўрсатмоқда. Янгиланган соат тақдимоти 28 январь куни ташкилотнинг «Bulletin of the Atomic Scientists» журнали томонидан эфирга узатилди.
Америка журнали ушбу соат орқали 1947 йилдан буён ҳар йили ядровий хавфсизлик, иқлим ўзгаришлари, технологиялар тараққиёти ва биологик таҳдидлар билан боғлиқ хатарлардан огоҳлантириб келади. Соат милларини ўзгартириш қарорини журналнинг директорлар кенгаши, етакчи олимлар ва таҳлилчилар қабул қилади.
«Дунё бутун инсониятга таҳдид солаётган экзистенциал хавф-хатарларга қарши курашда етарлича тараққиётга эришмаган. Шунинг учун биз соатни олдинга суряпмиз», деди журналнинг фан ва хавфсизлик кенгаши раиси Дениел Холс.
Унинг таъкидлашича, соат милларини олдинга суриш огоҳлантириш сигнали сифатида кўрилиши керак, чунки сайёра аллақачон ядровий можарога яқинлашиб қолган. Айни дамда соат «ядровий тун»га тарихдаги энг яқин кўрсаткичда турибди.
Соат миллари даставвал 23:53 да ўрнатилган бўлиб, улар кўрсатган энг бехавотир нуқта (23:43) совуқ уруш тугаганидан сўнг, 1991 йилда қайд этилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг