Қирғизистон Президенти ўзбекистонлик бокс мураббийига «Tracker» совға қилди

14:28 11 Сентябр 2024 Жамият
347 0

Фото: Қирғизистон Президенти матбуот хизмати

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров 11 сентябрь куни ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасанов билан учрашиб, қирғиз боксчиси Мунарбек Сейитбек ўғлининг Париж Олимпиадасида совриндор бўлишига қўшган ҳиссаси учун «Tracker» совға қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Жапаров ўзбек мураббийининг бу ҳаракати Қирғизистон ва Ўзбекистон халқларининг дўстлиги ва ҳамжиҳатлигини кўрсатиб берганини алоҳида таъкидлаган.

«Марказий Осиё халқлари бир-бирини қўллаб-қувватлаб, бирдамлик ва дўстона муносабатларни намоён этаётганини бутун дунё кўрди», деган Президент.

Фото: Қирғизистон Президенти матбуот хизмати

Қирғизистон раҳбари шунингдек, Париждаги олимпиадада ўзбекистонлик спортчилар юқори натижа қайд этганини ҳам таъкидлаган.

«Ўзбекистонда спортга катта эътибор қаратилмоқда. Биз спортчиларимизни сўнгги уч йил ичида фаол қўллаб-қувватлай бошладик. Авваллари мусобақаларда иштирок этиш учун маблағ ажрата олмаган ҳолатларимиз бўлган. Ҳозир давлат витаминлар билан таъминлашгача бўлган барча зарур шароитларни яратяпти», деган у.

Ўз навбатида Акмал Ҳасанов ҳам қўшни мамлакат раҳбарига миннатдорчилик билдириб, Мунарбек Сейитбек ўғлини спорт йиғинларида кўп марта учратгани, Парижда ҳеч иккиланмай унинг тренери бўлишга розилик билдирганини таъкидлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?