Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги узоқ йилдан бери ёпиқ турган назорат-ўтказиш пункти очилади
Фото: «Turmush.kz»
Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Қорасув» назорат-ўтказиш пункти яқин кунларда очилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда «Turmush.kz» хабар берди.
Қайд этилишича, реконструкция ишлари доирасида «Қорасув» назорат-ўтказиш пунктигача бўлган йўллар кенгайтирилган. Бугунги кунда назорат пункти очилишга тайёр. Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ушбу пункт орқали давлат чегарасини кесиб ўтади.
Президент Садир Жапаровнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Элчибек Жантаевга кўра, мазкур пункт фойдаланишга топширилса, «Дўстлик автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида юкланиш камаяди.
Бундан ташқари, Элчибек Жантаев бошчилигидаги делегация Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Интимак» назорат-ўтказиш пункти яқинидаги тикланаётган кўприкни кўздан кечирган.
Маълумот учун, «Қорасув» назорат-ўтказиш пункти 14 йил, «Интимак» назорат-ўтказиш пункти эса 2004 йилдан бери ёпиқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев: Эзгулик, билим ва маърифатни қурол қилиб, жаҳолат ва ёвузлик йўлини тўсайлик!
- 17 нафар профессор-ўқитувчига илмий унвон берилди
- Даврон Кабуловнинг отаси «ўғрилик» бўйича судланиб, қарийб 345 млн сўм жаримага тортилгани маълум бўлди
- Президент Шавкат Мирзиёев Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтига ташриф буюрди — Фоторепортаж
- Сен етим эмассан: Одамийлик тимсолига айланган оила
- Исроил ва Эрон низоси янги босқичга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг